Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури амалда
18:14 / 2023-08-02

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Ички ишлар вазирликлари мутасаддиларидан иборат республика ишчи гуруҳи Андижон вилоятидаги таълим муассасаларида ўрганишлар ўтказмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 12 июлдаги “2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Андижонда иш олиб бораётган республика ишчи гуруҳи вилоятдаги умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотларида қарор ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.  

– Вилоятдаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида ўқувчи ва тарбияланувчи болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари юзага келишининг олдини олиш бўйича белгиланган ишлар олиб борилмоқда, – дейди Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Расулжон Каримов. – Жумладан, ўқувчи ёшлар ҳамда болаларнинг йўл қоидаларига қатъий амал қилиши, йўл қоидалари борасидаги билимларини бойитишга қаратилган тарғибот-тушунтириш тадбирлари ўтказилмоқда.

[gallery-13001]

Боғчаларда, шунингдек, мактабларда ўтган ўқув йилида “Диққат, йўловчи!”, “Диққат болалар!”, “Светафор” сингари тарғибот тадбирлари, танловлар ўтказилиб, ўқувчи ёшлар ва болаларнинг йўл қоидалари ҳақидаги билим ва тушунчалари бойитилди.  

Республика ишчи гуруҳи аъзолари Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларидаги қатор мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим мактабларида ташкил этилган йўл ҳаракати хавфсизлиги хоналари ва майдончалари билан танишиб, ўқувчилар ва болалар иштирокида турли йўл- транспорт ҳодисалари келиб чиқишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш ва янада юқори босқичга кўтариш юзасидан мутасадди ва масъулларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Андижонда Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари давом этмоқда.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З.УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА