Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида “Хавфсиз талаба ойлиги” доирасида ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Нукус шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими мутахассислари иштирок этиб, талабаларга фавқулодда вазиятларда хавфсизликни таъминлаш, тўғри ва ўз вақтида чора кўриш қоидаларини ўргатишди. Машғулотлар давомида ёнғин ва турли табиий офатларда ўзини тутиш қоидалари назарий ва амалий машқлар ёрдамида тушунтирилди.
Мутахассислар талабаларга эвакуация қилиш, муҳтожларга ёрдам бериш ва тезкор хабар бериш каби муҳим кўникмаларни ҳам намойиш этишди. Шунингдек, зилзила, кучли шамол ва бошқа табиий офатлар содир бўлганда қандай ҳаракат қилиш кераклиги кўрсатилди.
Ушбу машғулотлардан кутилган асосий мақсад, ёшларда хавфсизлик маданиятини шакллантириш, уларда мураккаб вазиятларда ҳушёрликни сақлаш ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборатдир.
Довуд Абибуллаев, ЎзА