Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хавфсиз шаҳар тизимлари мониторинг маркази” фойдаланишга топширилди
15:20 / 2024-12-12

“Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш марказида Республикада “Хавфсиз шаҳар” ягона интеграциялашган тизимларини яратиш ва ривожлантириш концепцияси доирасида ишлаб чиқиладиган манзилли йиллик дастурлар лойиҳаларини амалга ошириш бўйича семинар ташкил этилди.

Семинарда “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш маркази раҳбари, майор Улуғбек Куланов, марказнинг барча ходимлари ва ҳудудий сектор мутахассислари иштирок этди.  

“Хавфсиз шаҳар тизимлари мониторинг маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ходимларга марказда яратилган қулайликлар ва янги тизимларнинг ишлаш жараёни, ахборот хавфсизлигини таъминлаш талаблари ҳамда жойларда ўрнатилган видеокузатув қурилмаларини қўшиш, улардан қандай тартибда фойдаланиш бўйича тушунча ва кўникмалар берилди. Дастурий маҳсулотлар тақдимоти ўтказилди.  

Семинар давомида “Хавфсиз шаҳар” тизими ягона аппарат-дастурий платформаси мониторинги, “RTF” (Road traffic fines) тизими, “AutoID” автомобиль рақамларини аниқлаш тизими, “TrackControl” Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги транспортларининг GPS мониторинг тизими ҳақидаги маърузалар тингланди.  

ЎзА