French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хавфсиз шаҳар” тизими - фуқаролар муҳофазаси кафолати (+видео)
21:30 / 2024-05-30

Ички ишлар вазирлигининг "Хавфсиз шаҳар" тизимларини ривожлантириш марказида "Хавфсиз шаҳар" ягона интеграциялашган тизимларини яратиш ва ривожлантириш концепциясига мувофиқ манзилли йиллик дастур лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда барча ҳудуд сектори мутахассислари қатнашди.

Таъкидлаш лозим, “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш марказининг асосий вазифалари ички ишлар органлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари ўзаро алоқасини, видеокузатув тизимларини, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, объектларни муҳофаза қилиш, эҳтимолий таҳдидларни тезкор аниқлаш ва огоҳлантириш, интеллектуал таҳлилий датчикларни аниқлаш, шунингдек, жиноятчиликни олдини олиш, навбатчи-диспетчерлик марказлари ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари тизимини яратишдан иборатдир. 

“Хавфсиз шаҳар” тизими — хавф-хатарларни, фавқулодда вазиятларни, ҳодисаларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни комплекс бошқариш тизими бўлиб, давлат томонидан аҳоли ҳаёти ва фаолиятини барча ташқи таҳдидлардан муҳофаза қилади. Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳаёти ва соғлигини турли хавфлардан ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мулкининг ишончли қўриқланишини ташкил этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қаратилган жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида бир қатор ишларни амалга оширади. 

Бугунги кунда “Хавфсиз шаҳар” маркази маълумотларни автоматик йўсинда йиғиб, мониторинг ва прогноз қилиб, хавфларни камайтириш, ҳодисалар оқибатларини бартараф этиш мақсадида тергов ҳамда суриштирув органларига видео-фото фактларга асосланган далилларни тақдим этмоқда ва натижада хавфсизлик масалалари бўйича фуқаролар ва мутасадди идораларнинг самарали ҳамкорлиги йўлга қўйилмоқда. 

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, бугунги кунда қонунчилигимиздаги жамоат тартибини сақлашга оид қабул қилинган қонунлар ва ўзгартиришлар мазкур соҳани илғор хорижий тажрибалар асосида ислоҳ қилишга имкон яратмоқда. “Хавфсиз шаҳар” тизими - жамоат тартибини сақлашни самарали ташкил этишга, ёшларнинг одоб-ахлоқи, транспорт воситаларини бошқариш маданияти ва йўловчиларнинг масъулиятларини оширишга ҳамда нафақат ўзимизнинг, балки республикамизга ташриф буюраётган меҳмонларнинг ҳам хавфсизликларини таъминлашга ёрдам беради. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/zHBeYNOZzEo" title="“Xavfsiz shahar” tizimi - fuqarolar muhofazasi kafolati" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА