Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хавфсиз миграция” бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди
16:09 / 2025-11-04

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясида Тожикистон Республикаси Меҳнат, миграция ва аҳолини банд қилиш вазирлиги ҳамда Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ)нинг Тожикистондаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида меҳмонлар Ассоциациянинг фаолияти, ёшлар билан ишлаш йўналишлари ҳамда “Хавфсиз миграция” бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишди.

Уларга Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ҳамда Миграция бўйича халқаро ташкилот билан ҳамкорликда олиб борилаётган “Хавфсиз миграция” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ва ўтказилган ахборот кампанияси натижалари ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, дўстона ва самарали муҳитда ўтган учрашувда томонлар ёшлар миграцияси соҳасида тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА