Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфсиз маҳаллалар фаровонлик кафолатидир
12:24 / 2025-09-12

Қарор ва ижро

Чирчиқ шаҳридаги қизил тоифага кирган “Кимёгар” маҳалласида жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти ИИББ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, маҳаллага бириктирилган ҳолда жойига чиқиб, “Маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда хонадонбай хатлов ўтказди. 

Натижада, 11 та савдо дўкони ва 3 та овқатланиш шохобчасига кузатув камералари ўрнатилди. 15 та объект қўриқлаш хизмати “ташвиш тугмалари”га уланди. Аҳоли гавжум жойларга 2 та замонавий видеокамера ўрнатилиб, вилоят ИИББ марказий тизимига интеграция қилинди. 108 та хонадон эгаси қўриқлаш хизматидан фойдаланиш учун мурожаат қилди.

Маҳаллада ижтимоий масалаларга ҳам эътибор қаратилиб, 71 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, хорижда меҳнат миграциясида бўлган 94 нафар фуқаро яшаш манзилига қайтарилди. Ҳуқуқбузарликка мойил шахслар рўйхатга олиниб, уларнинг ҳар бири фуқаробай ўрганилди. “Маҳалла еттилиги”га 74 нафар фуқаро бўйича хулосалар тақдим этилиб, ижроси назоратга олинди.

Яна бир жиҳат шуки, аҳолининг мурожаатлари тезкор кўриб чиқилаётгани боис, мурожаатлар сони қарийб 21 фоизга камайди.

Мазкур ташаббуслар Президентимизнинг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган “Хавфсиз маҳалла” концепциясини ҳаётга татбиқ этиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўлидаги амалий натижалардан бири бўлиб хизмат қилмоқда.

А.Мусаев, ЎзА.