Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфсиз иш жараёни аудиторлар томонидан юқори баҳоланди
16:50 / 2022-03-22

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ матбуот хизматининг хабарига кўра, заводда соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш менежменти тизимининг “ISO 45001:2018” халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини баҳолаш мақсадида ресертификацион назорат аудити ўтказилди.

Икки кун давомида “Management Certification” сертификатлаштириш органи томонидан ташкил этилган назорат аудити муваффақиятли якунланди. Аудитор иштирокида “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ СМТ бўлими мутахассислари ҳамроҳлигида ўтказилган ташқи аудит давомида бир қатор бўлинмалар тасдиқланган режа асосида текширилди. 

Текширувда обектларда хавфсиз меҳнатни ташкиллаштириш ишларининг ҳолатига, корхона ходимлари учун яратилган меҳнат шароитларига алоҳида эътибор қаратилди. Унда корхона мутахассислари ва ходимларининг узоқ йиллик меҳнат фаолияти, уларнинг тажриба ва малакаси, шунингдек, саноат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик соҳасида яратилган шарт-шароитлар бугунги кунда ишлаб чиқариш фаолиятини ҳар қандай аварияли ҳолатларсиз ва шикастланишларсиз амалга ошириш имконини бериши юқори баҳоланди.

Ташқи аудит натижаларига кўра, “Бухоро НҚИЗ” МЧЖнинг ISO 45001:2018 халқаро стандарти бўйича янги сертификат олиши аудиторлар томонидан маъқулланди.

Зариф Комилов,
ЎзА