Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хавфсиз ҳаёт учун” марафони Жиззахда ҳам ўтказилди
17:42 / 2023-03-06

Куни кеча ушбу шиор остида республикамизнинг барча ҳудудларидаги каби Жиззах вилоятида ҳам вело ҳамда юриш марафони ташкил этилди.

Ушбу марафон Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Хавфсиз ҳаёт учун” марафонини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармойишига асосан ташкил этилиб, унда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролар ихтиёрий равишда ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

[gallery-10856]

Ўзбекистон Давлат мадҳияси садоси остида бошланган марафон Шароф Рашидов тумани “Совунгарлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Шавкат Бобоев кўчаси бошидан старт олди. Аввал велоспортчилар, кейин тез юриш иштирокчилари ҳарбий оркестр садолари остида юра бошлашди.  

Иштирокчилар Жиззах шаҳридаги “Истиқлол” ҳамда Шароф Рашидов кўчалари бўйлаб 3 километрлик масофани босиб ўтиб, финишни вилоят марказидаги Шароф Рашидов хиёбонида якунлашди.  

Вело ҳамда тез юриш марафони ғолиб, совриндор, турли номинациялар соҳиблари, энг ёш ва энг ёши улуғ иштирокчилар ҳам ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

А.ҚАЮМОВ (сурат), ЎзА