Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфли маҳсулот тўхтатиб қолинди
09:09 / 2023-02-23

Тамаки ва алкогол маҳсулотларини суиистеъмол қилиш инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради. Агар бундай маҳсулот акциз маркасиз бўлса, унинг хавфи янада ортади. Яширин цехларда қўлбола усулда ишлаб чиқарилган маҳсулотда акциз марка бўлмайди ёки сохта бўлади.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан маҳсулотларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишнинг олдини олиш борасида тезкор чоралар кўриб борилмоқда.  

Масалан, фуқаро Х.Ю. умумий баҳоси 77,6 миллион сўмлик жами 10 минг қутига яқин хорижда ишлаб чиқарилган “Мilano” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент шаҳрига ўтказиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланди.    

У акциз маркасиз маҳсулотларни “Lacetti” русумли автотранспорт воситасига юклаб, пойтахтда сотиш учун олиб кетаётганда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими томонидан ички ишлар ва солиқ идоралари ходимлари билан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фош этилди.    

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

ЎзА