Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфли косметология (+видео) 
08:01 / 2023-07-20

Гўзаллик қурбонлик талаб қилади дейишади. Эътироз йўқ, ҳақ гап. Аммо гўзаллик эвазига гўзалликни, ундан ҳам қимматроғи, соғликни бой беришга ким рози? Ҳеч ким рози бўлмаса керак. Бугунги кунда косметологик муолажалар – пилинг, қаришга қарши муолажалар (ботокс уколлари) кўп қўлланиладиган бўлиб қолди.

Аммо баъзида энг одатий муолажа ҳам кутилмаган нохуш натижага олиб келиши мумкин. Замонавий косметологик муолажаларга мурожаат этар экансиз, аввал етарлича маълумот билан қуролланинг ва эҳтиёт чораларини кўринг. 

Махсус муолажалар, инъекциялар, ботулотоксин ёки нейронокс, мезотерапевтик муолажалар, пилинглар аниқ кўрсатма асосида тавсияларга кўра бажарилиши шарт. Ушбу муолажаларни бажаришдан олдин клиник-лаборатор текширувларни олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади. 

Косметологик хизматлар малакали мутахассислар томонидан, назорат остида, махсус шароитда ўтказилиши керак. Танланган маҳсулотларда давлат сертификати бўлиши зарур. Мутахассис косметологик муолажаларни беморнинг ёшига, терининг ҳолатига қараб танлайди ва тавсия қилади. Тўғри танланган тиббий косметологик муолажалар терини гўзаллаштиради ва яшартиради. 

Бугун гўзаллик салонларида “пилинг”, “ботокс”, “мезотерапия” хизматлари кўрсатилмоқда. Хўш, мутахассис юзга ишлов беришнинг шу каби усулларига қандай муносабатда?

Батафсил: 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/1N7pBy6Fj2I" title="Хавфли косметология" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Д. Якубов ЎзА