Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфли энергетик ичимликлар (+видео)
20:41 / 2023-06-14

Зарарли одатларнинг хавфли вируслардан кўпам фарқи йўқ. Иккиси ҳам юқумли, иккиси-да саломатлигимизга зиён етказади. Бири иммунитети паст одамларга ёпишса, иккинчиси иродаси суст кишиларни танлайди.

Бугун ёшлар ўртасида урф бўлган энергетик ичимликлар ҳақида ҳам мутахассислар хулосаси шундай. Тунука идишдан симирилаётган бундай маҳсулотлар аслида қувват эмас, кулфат манбаи эканлигини , афсуски, жуда кеч англаб етяпмиз. 

Маълумотларга кўра, “қувватбахш” ичимликлар илк бор 1960 йилда Японияда дори воситаси сифатида яратилган. Кейинчалик Европа ва АҚШни “забт этгач”, бизнесменлар бу маҳсулотни оммалаштириш учун таркибига бир қанча кимёвий моддаларни қўшишган. 

2014 йилга келиб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўсмирлар ўртасида энергетик ичимликлар кўп истеъмол қилинаётгани юзасидан хавотирли баёнот билан чиқди. 

Ҳозир дунёнинг қатор давлатларида бундай маҳсулотлар сотувига чекловлар ўрнатилган. Масалан, аксарият мамлакатларда 18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликларни пуллаш ман қилинган. Дания, Туркия, Норвегия, Исландия ва АҚШнинг айрим штатларида эса бундай маҳсулотлар сотуви бутунлай тақиқланган. 

Ўзбекистонда ҳам бу борада қонуний чекловлар амалда. Унга кўра, энергетик ичимликларнинг 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилинишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, юртимизда бундай маҳсулотларни 7:00 дан 22:00 га қадар реклама қилиш тақиқланган.

Хўш, қувватбахш ичимликлар таркибидаги кофеин, таурин каби моддаларнинг саломатлигимизга таъсири қандай? Ушбу саволларга мутахассис нима дейди.

Батафсил:

<iframe width="650" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/vKGpoRyGJfE" title="Ҳавфли энергетик ичимликлар" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, H.Абдувоитов ЎзА