Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хатирчидаги узумчилар қишлоғини биласизми?
09:05 / 2022-09-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги Тасмачи қишлоғида яшаётган аҳоли асосан узумчилик билан шуғулланади. Мазкур ҳудудда тайёрланган майизлар эса ширадорлиги билан харидоргир.

[gallery-8619]

Қишлоқда 3 минг гектарга яқин токзор мавжуд бўлиб, деярли барча хонадонларнинг 50 сотих, 1 гектар ерида узум етиштирилади. Тамачида катта майиз бозори ҳам бор. Ҳафтада икки кун фаолият кўрсатадиган мазкур бозорда 170 тоннагача майиз сотилади. Харидорлар турли вилоятлардан келади.

Таъкидлаш жоиз, жорий йилдан бошлаб қишлоқда ҳар йили август-сентябрь ойида узум фестивалини ўтказиш режалаштирилган.

Сирож АСЛОНОВ олган сурат), ЎзА