Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хатирчида мавсумга жиддий тайёргарлик кўрилмоқда
12:24 / 2022-08-05

Аҳолининг куз-қиш мавсумида газ таъминоти билан бир маромда ва хавфсиз таъминланиши соҳа ходимларининг бугунги ҳаракатига бевосита боғлиқ. Шу боис мавсумга тайёргарлик тадбирларига ҳар бир ҳудудда масъулият билан ёндашилмоқда.

Бугунги кунда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 13 мингдан ортиқ табиий газ истеъмолчиси мавжуд бўлиб, 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш тадбирлари жараёнида 1,3 км газ қувурлари реконструкция қилинди ва 2 та газ тақсимлаш пункти капитал таъмирланди.

Шунингдек, 164 та газ тақсимлаш қурилмаси тафтиш қилиниб, хавфсиз ҳолга келтирилди. Ҳозирда “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилган ҳудудлардаги юқори босимли газ тақсимлаш қурилмалари демонтаж қилиниб, газ таъминоти уч босқичлидан икки босқичли тизимга ўтказилмоқда. Жумладан, айни вақтгача 289 та қурилма демонтаж қилиниб, ушбу ҳудудлардаги аҳолига таъминот янги тизим орқали етказилмоқда.

- Бугунги кунда туман истеъмолчиларига 53 та юқори босимли газ тақсимлаш қурилмаси орқали табиий газ етказилиб, тадбир бошидан буён 13 та ана шундай қурилма замонавий ҳимоя панжараси билан ўралиб, эстетик жиҳатдан тартибга келтирилди, - дейди “Хатирчитумангаз” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси Зафар Шамсиев. - Биргина туманнинг “Хўжақўрғон” қишлоғида 492 та табиий газ истеъмолчиси мавжуд бўлиб, ушбу ҳудуддаги 8 та газ тақсимлаш қурилмаси демонтаж қилиниб, газ таъминоти икки босқичли тизимга ўтказилди, Шунингдек, 1 та юқори босимли газ тақсимлаш қурилмаси замонавий ҳимоя панжараси билан ўралиб, қурилмада жорий тафтиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, тумандаги 16,9 км газ қувурлари босим остида зичликка синалиб, ҳаво босими ёрдамида тозаланди. 49 км газ қувурлари бўёқ қилинди. 

Албатта, мавсумга тайёргарлик ишлари ўз вақтида амалга оширилса, ҳудуд истеъмолчиларининг газ таъминотида муаммо бўлмайди ва мавсум хавотирсиз ўтади.

Абдували Бўриев, ЎзА