French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хатирчида аҳоли муаммолари ижобий ҳал этилмоқда
11:07 / 2023-08-24

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Хатирчи туманида бўлиб аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни жойида ҳал этиш юзасидан учрашувлар ўтказди.

Дастлаб туман ҳокимлигида бундан бир ҳафта олдин ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, муаммоларни ҳал этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича танқидий-таҳлилий ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси муҳокама этилди.  

Унда ўтган йиғилишда кўриб чиқилган ҳар бир масала ижроси юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди ва уларга тегишли топшириқлар берилди.  

Шундан сўнг, вилоят ҳокими туманнинг “Учқора” ва “Мирдош” маҳаллалари аҳолиси билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш мақсадида вилоят ва туман сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказди.  

Қабулда аҳоли томонидан асосан ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларга асфальт ётқизиш, тиббий хизмат кўрсатиш, даволаниш учун йўлланма ажратиш, электр энергияси, кўчаларни тунги ёритиш чироқлари билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасаси бунёд этиш ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан мурожаатлар қилинди.  

Сайёр қабулларда фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат вилоят ҳокими томонидан алоҳида назоратга олиниб, уларни ўрганиш ва ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.  

Вилоят ҳокимининг навбатдаги манзили “Новжа” маҳалласи бўлди. Айни кунларда мазкур маҳалла ҳудудида “Обод кўча”, “Обод хонадон”, “Обод маҳалла” лойиҳалари доирасида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.  

Вилоят раҳбари ушбу янгидан бунёд этилаётган маҳалла биноси қурилишини кўздан кечириб, ишларни сифатли ва ўз вақтида бажариш юзасидан ўз таклифларини берди.  

 

А.Бўриев,  

ЎзА