Ҳашарда телеканал жамоалари ҳам фаоллик кўрсатишди
Маълумки, куни кеча “Маҳалла обод — юрт обод” шиори остида мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.
Унда Ренессанс "РТВ" халқона телеканали жамоаси ҳам фаол иштирок этишди.
Хусусан,телеканал ходимлари гуруҳларга бўлиниб, турли манзилларда бўлишди. Жумладан, улар Чилонзор туманида жойлашган оилавий поликлиникалар ҳамда кўчалар озодалигига ҳисса қўшаётганларга кўмаклашишди.
Улар юртдошларимизга ёрдам бериш билан бирга ичимлик, егулик ва яхши кайфият улашишди.
Г.Бобоева, ЎзА