Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳашарда МИБ ходимлари уюшқоқлик кўрсатди
20:08 / 2023-03-19

Юртимиз бўйлаб кезаётган Наврўзи олам шукуҳи янада ажиб тароват касб этмоқда. Айниқса, бу фасл кириши билан тозалик ва орасталик, ободончилик юмушларига алоҳида аҳамият қаратилади. Халқимизга хос уюшқоқлик ва хамжиҳатлик кенг бўй кўрсатади.

Юртимизда турли байрамлар олдидан ҳашарлар уюштириш эзгу анъана айланган. Тобора дилларимизга  ўзгача шукуҳ олиб келаётган Наврўз арафасида уюштирилган умумхалқ хайрия ҳашари Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ҳамда унинг шаҳар ва туманлар бўлимларида ҳам катта кўтаринкилик билан ўтказилди.  

— Эрта тонгдан Бюронинг вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари ҳовлиси, унинг атрофларида ободонлаштириш юмушлари ташкил этилди. Ҳашар давомида ходимлар томонидан мавжуд гулхоналар, унинг атрофи тартибга келтирилди, дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Турли манзарали ва мевали кўчатлар, турфа гуллар экилди, – дейди МИБ Наманган вилояти бошқармаси масъул ходими Соҳибжон Рафиқов. – Умуман олганда, бўлиб ўтган ҳашарда 300 нафардан ортиқ ходимлар фаол қатнашди. Уларнинг саъй-ҳаракати билан 132 кв. метр майдондаги гулхона, 325 метр узунликдаги лоток ариқлар тозаланди. Мавжуд манзарали ва мевали дарахтларга шакл берилди.  

Эътиборлиси, байрам арафасида Бюро органлари ташаббуси билан саховат тадбирлари ҳам ўтказилди. Хусусан, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар йўқланиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.