English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳашар йўли билан ички йўллар созланмоқда
14:55 / 2024-01-05

Бу ҳақда Қарши тумани масъуллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтилди.

Аввалроқ сайтимизда Қарши туман ҳокими Зойир Алиқулов бошчилигида ҳар ҳафта битта маҳаллани ташкилот ва ҳомийларни жалб этган ҳолда ободонлаштириш, жумладан, тупроқ йўлларга шағал ётқизиш, эскирган симёғочларни алмаштириш, кўчаларни ободонлаштириш ишлари бажарилаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ҳашар йўли билан қисқа муддатда тумандаги “Шодлик”, “Гулшан”, “Чаман”, “Ғубдин”, “Талликурон”, “Истиқлол”, “Кат”, “Дашт”, “Файзабод”, “Хониён”, “Кахлак” маҳалла фуқаролар йиғинларида жами 30 километр тупроқли йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизилиб, текисланди. 

Бундан ташкари, “Дашт – Пахтаобод” автомобиль йўлидаги кўприкни реконструкция қилиш бўйича 8,3 миллиард сўмлик ишлар амалга оширилган.

[gallery-15329]

“Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида Лаганди ва Поштон маҳаллаларида 2 миллиард сўмлик 4,2 километр йўлга асфальт тушалган.

Шунингдек, ўтган йили ташаббусли бюджет доирасида тумандаги “Лаганди”, “Поштон”, “Потрон”, “Манғит”, “Қовчин”, “Қоруқуччи”, “Омонтепа”, “Ширкент”, “Дашт”, “Янги-ҳаёт”, “Хониён”, “Кожор” маҳалла фуқаролар йиғинларида 22,8 миллиард сўмга жами 50,1 километр йўл асфальт қилинган.

Аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида Қоратепа маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳам муҳим лойиҳалардан бири саналади. Хусусан, Инвестиция дастури доирасида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида Қоратепа маҳалласида 10 миллиард 300 миллион сўм маблағ эвазига 35 километр ичимлик суви тармоғи тортилиб, битта сув иншооти барпо этилди. Натижада маҳалладаги 750 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари