Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳашар кунларида 12 минг 553 та кам таъминланган оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилди
11:18 / 2024-03-19

Жорий йил 16-18 март кунлари ”Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ташкил этилган 3 кунлик умумхалқ хайрия ҳашарида 14 миллион 515 минг нафардан зиёд фуқаро, шундан 10 миллион 48 минг нафардан ортиқ ёш фаол иштирок этди.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жобир Асқаровнинг маълум қилишича, ҳашар кунларида Ўзбекистон маҳаллари уюшмасида республика ҳамда 14 та ҳудуд ва 208 та туман (шаҳар)да мутасадди ташкилот ва идоралар вакилларидан иборат штаблар фаолияти йўлга қўйилди.   

Ҳашар давомида ҳудудларда 70 минг 365 та кўчада тозалаш ишлари бажарилди,  7 минг 294 км узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди,  9 минг 948 та қабристон ва 532 та зиёратгоҳ ободонлаштирилиб, тартибга келтирилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 1 миллион 520 мингдан ортиқ манзарали ва 2 миллион  314 минг дона  мевали дарахт кўчати экилиши натижасида 3 минг 546 та мевали,  манзарали боғ ташкил этилди.  

Шунингдек, ҳашар кунида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатиш мақсадида 12 минг 553 та кам таъминланган оиланинг 214 минг кв.метрдан ортиқ уй-жойи ҳашар йўли билан таъмирланди. 30  минг 602 та  эҳтиёжманд оила, шундан 10 минг 150 нафар ногиронлиги бўлган ва ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди.  

 

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА