ФОТОРЕПОРТАЖ
Юртимизга баҳор нафаси кириб келиши билан атроф-муҳитни ободонлаштириш, поклик ва файзли муҳит яратишга қаратилган ишлар янада жадаллашмоқда. Айниқса, муборак Рамазон ойи арафасида ўтказилаётган ҳашарлар халқимизга хос ҳамжиҳатлик ва эзгулик анъаналарининг ёрқин намунасидир.
Шу кунларда «Наманган сув таъминоти» АЖда ҳам оммавий ҳашар тадбирлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Жамиятнинг барча ҳудудий бўлинмаларида ходимлар бир тану бир жон бўлиб, ободончилик ишларида фаол иштирок этмоқда.
Эрта тонгдан жамоа аъзолари корхона ҳудудини тозалаш, яшил майдонларни тартибга келтириш, йўлак ва атроф-муҳитни озода сақлаш ишларини кўтаринки руҳда амалга оширди. Ҳашар жараёнида меҳнат билан бирга ўзаро ҳамжиҳатлик, дўстона муҳит ва бирдамлик руҳи яққол намоён бўлди.
[gallery-27759]
Бундай хайрли тадбирлар нафақат ҳудудлар ободлигига, балки жамоада ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА