French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги иккинчи ғалабасига эришди
10:28 / 2020-12-25

Москва шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечасида ҳамюртимиз, Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ўзининг иккинчи жангини ўтказди.

Ҳасанбой мазкур жангда асли ўзбекистонлик бўлган ва ҳозирда Россия номидан рингга кўтарилаётган Одилжон Сотқинов билан рақобатлашди. Жанг бор йўғи бир раунд давом этди. Ушбу раунд мобайнида тўрт маротаба рақибини нокдаунга учратган Дўсматов техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Ҳасанбой Дўсматовга дастлаб, россиялик Артём Ткаченко рақиблик қилиши маълум бўлганди. Баъзи сабабларга кўра, рақиб ўзгариб, бошқа бир мезбон чарм қўлқоп устаси Павел Гурченко рингга кўтарилиши ойдинлашди. Бироқ бугунги жангда юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Олимпия чемпионига қарши Одилжон Сотқинов ўз омадини синаб кўрди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳ.Дўсматов дебют жангини аввалги йили Мексикада мезбон Хесус Сервантесга қарши ўтказиб, уни иккинчи раунддаёқ таслим этганди.