Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳасанбой Дўсматов ҳам муваффақиятли юришини бошлади
09:46 / 2025-12-10

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокc бўйича катталар ўртасидаги IBA жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Қувонарлиси, мусобақа мамлакатимиз терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда.

Жумладан, -57 кг. вазн тоифасида рингга чиққан Хўжаназар Нортожиев иккинчи жангини ҳинд боксчиси Сачинга қарши ўтказди. Жанг тўлиқ давом этди ва ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. -51 кг. вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов мусобақани ғалаба билан бошлади. У туркиялик Самет Гумусга қарши илк жангини ўтказиб, 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Вазни -86 кг. бўлган Акмалжон Исроилов Қозоғистон вакили Даулет Тулемиссовни 5:0 ҳисобида таслим этган бўлса,  -54 кг. вазнда эса Асилбек Жалилов ганалик Амаду Моҳаммедни қийинчиликсиз енгди.

Бугун, 10 декабрь куни мусобақада чорак финал баҳслари бошланади. Кун давомида 11 нафар боксчиларимиз ярим финал учун рингга кўтарилади:

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев – Субхан Мамедов (Озарбайжон)  

-54 кг: Асилбек Жалилов — Артур Нагапетян (Сербия)  

-60 кг: Абдумалик Халоков – Маҳаммадали Аширалиев (Озарбайжон)  

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Санатали Толтаев (Қозоғистон)  

-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев – Саиджамшид Жафаров (Озарбайжон)

-86 кг: Акмалжон Исроилов – Шарабутдин Атаев (Россия)  

+92 кг: Арман Маханов – Алехандро Лопез (Куба)  

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Мерож Суфижонов (Тожикистон)  

-57 кг: Хўжаназар Нортожиев – Жираир Сарисян (Арманистон)  

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев – Артём Агеев (Сербия)  

-92 кг: Тўрабек Хабибуллаев – Хулио Сезар Ла Круз (Куба)  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА