English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Харрис сайланса, Исроилга қурол эмбаргоси жорий этилмайди
17:36 / 2024-08-30

Демократик партиядан президентликка номзод Камала Харрис сайловда ғалаба қозонган тақдирда Исроилга қурол эмбаргоси жорий этиш ниятида эмаслигини билдирди. Бу ҳақда сиёсатчи CNN телеканалига берган, 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган сайловга номзод сифатида кўрсатилгандан кейинги илк интервьюсида айтиб ўтди.

– Очиғини айтаман: Исроилни ҳимоя қилиш ва ушбу мамлакатнинг ўзини ҳимоя қилиш қобилиятини қўллаб-қувватлашга содиқлигимиз қатъий ва мутлақ, ўзгармас, – деди у.

Хуллас, партиядаги бир қатор маслакдошларининг Тель-Aвивга қурол етказиб беришга эмбарго қўйиш ҳақидаги талабидан фарқли ўлароқ, у Оқ уй раҳбари лавозимига сайланса, бундай қарорни ёқламоқчи эмас.

– Йўқ! – деди Харрис бошловчининг тегишли саволига жавобан. Бу муаммони келишув йўли билан ҳал қилишимиз керак.

Шу билан бирга сиёсатчи Исроил ҳужуми оқибатида жуда кўп фаластинлик ҳалок бўлганига ҳам эътибор қаратди.

– Уруш тугаши керак, – деди давлат раҳбарлигига даъвогар. – Шартнома тузиб, маҳбусларни Ғазодан олиб чиқишимиз керак. Уларни қутқариб, ўт очиш тўхтатилишини таъминлайлик.