French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийнинг кучини руҳий барқарорлик тўлдиради
15:28 / 2025-06-03

Бугун ҳар бир соҳанинг ривожланиши кадрларнинг ўз соҳаси бўйича мукаммал таълим олганлиги, руҳий жиҳатдан баркамоллиги, маънавий етуклиги, ватанпарварлик ва фидойилик каби юксак ҳисларга эгалигига боғлиқ.

Бундай фазилатларни ёшлар қалбида шакллантириш учун эса, албатта, амалий жараёнлар зарур.

Шу боис жойларда турли психологик семинарлар, ўқув машғулотлари мунтазам равишда ўтказилиб келиняпти.  

Бўстонлиқ туманида жойлашган “Камалак” болалар дам олиш оромгоҳида Миллий гвардия фаолиятини психологик таъминлаш маркази томонидан “Ҳарбийнинг кучини руҳий барқарорлик тўлдиради!” мавзусида тадбир  бўлиб ўтди.

Тадбирда Миллий гвардия таълим муассасалари, ҳудудий бошқармалар, ҳарбий қисмлар ҳамда Қўриқлаш хизмати ходимларидан иборат мутахассис-психологлар иштирок этишди.  

Машғулотлар фалсафа фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Жамила Шермуҳаммедова тренерлигида ташкил қилинди.

“Мен – ким?” методикаси бўйича иштирокчилар билан танишув ҳамда китоб мутолаасига бўлган қизиқиш ва ўзлаштиришларни назария ва амалиёт билан боғлаш бўйича мастер-класлар ўтказилди.

Айниқса, “Инсоннинг мураккаб жараёнлардан чиқиш йўллари ва унга мутахассиснинг ёрдами" мавзусидаги тренинг машғулот кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

Машғулотларнинг иккинчи кунида “Оилада конфликт жараёнларининг олдини олиш индикаторлари ҳамда оилада  роллар бирлиги” мавзусида маҳорат дарслари олиб борилди.

Шунингдек, психологларнинг профессионал малакаларини ошириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан ишлашда психологик диагностика бўйича машғулотлар ўтказилди.

Н.Раҳмонова, ЎзА