Ҳарбийларнинг тантанавор паради
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Наманган вилояти Давлатобод туманидаги Ғирвонсой-Ғалаба ҳамда Ғирвонсой-Ислом Каримов кўчалари бўйлаб ҳарбий парад ўтказилди.
[gallery-27060]
Ҳарбий оркестр садолари остида ҳарбий отлиқлар Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини баланд кўтарган ҳолда тантанавор юриш қилди. Куч тузилмаларининг отлиқ бўлинмалари, вилоят чавандозлар мактабига қарашли отлар ва махсус техникалар парадга ўзига хос жозиба бағишлади. Фахрий қоровул ҳамда ҳарбий оркестр чиқишлари эса тадбирни янада кўтаринки ва байрамона руҳда ўтишига хизмат қилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА