French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийларнинг фарзандларига имтиёзли тавсияномалар топширилди
16:53 / 2023-05-17

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида ҳарбийларнинг фарзандларига Олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёзли тавсияномаларни топшириш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори имзоланган эди. Тавсияномалар танлов асосида мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган, жанговар хизматда ва илмий фаолиятда муайян натижаларга эришган ҳақиқий хизматни ўтаётган офицерларга, сержантлар ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига 5 фоизли квота доирасида Олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун берилади.    

Бундан ташқари, ҳарбий хизматни ўташда ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизматни ўташда ярадор бўлган, контузия, шикаст олиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки касалликларга дучор бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига эса Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига давлат гранти асосида танловсиз қабул қилиниши тўғрисидаги тавсияномалар берилиши белгилаб ўтилган.    

Маросимда 32 нафар йигит-қизга беш фоизли квота асосида олий таълимнинг бакалавриат босқичига ўқишга кириш тўғрисидаги тавсияномалар тантанали равишда топширилди.    

 Нигора Раҳмонова, ЎзА