Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийларга замонавий шароит яратилди
18:05 / 2025-12-10

Жиззах вилоятининг Янгиобод туманидаги “Совот” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида ҳарбийлар учун яратилган замонавий инфратузилма объектлари тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Мазкур тадбирда янгиланган ҳарбий қисм биноси ҳамда ҳарбий хизматчилар учун барпо этилган замонавий хизмат уйлари уларнинг хизмат ва яшаш шароитларини тубдан яхшилашга қаратилгани таъкидланди.

Тадбирда ҳарбий хизматчилар билан бир қаторда маҳалланинг нуронийлари ва ватанпарварлик руҳида тарбияланаётган “Ёш чегарачилар” клубининг аъзолари ҳам иштирок этишди. Улар яратилган имкониятларни юксак баҳолаб, ўзларининг эзгу тилак ва таклифларини билдиришди.

Маросимнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллиги байрами кенг нишоналанаётган кунларда ўтказилгани ҳам ташаббуснинг рамзий аҳамиятини янада оширди. Чунки мазкур объектлар ҳарбийларга бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги ифодаси сифатида эътироф этилди.

Тадбир якунида меҳмонлар ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитлар, янги инфратузилма объектлари ва хизматчилар учун мўлжалланган қўшимча қулайликлар билан яқиндан танишдилар.  

А.Қаюмов, ЎзА мухбири