Фарғона шаҳрининг энг кўркам ва истиқболли ҳудудларидан бири – Экошаҳарда бирин-кетин уй-жойлар қад ростламоқда.
Бугун 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни уларнинг бири Миллий гвардия Фарғона вилоят бошқармаси тизимида хизмат қилаётган ҳарбийларга тантанали равишда топширилди. Янги уй эгаси бўлган ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари, жамоатчилик вакиллари иштирок этган тантанада сўзга чиққан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон Президентининг ҳарбийларга бўлган ғамхўрлиги ва ижтимоий ҳимоя дастури туфайли ҳар йили бир неча янги уйлар қурилиб, Ватан ҳимоячиларига тақдим этилаётганини алоҳида таъкидлади.
Ниҳоят орзиқиб кутилган дамлар келди. 20 нафар бахтли оила бошлиғи бўлган ҳарбийга янги қурилган уйдан ажратилган хонадонлар калитлари топширилди.
– Мен бизга ҳар доим оталарча ғамхўрлик қилиб келаётган давлатимиз ва унинг раҳбарига оиламиз номидан чексиз миннатдорчилик билдираман, – дейди капитан Ихтиёр Набижонов.
Янги топширилган уйлар барча қулайликка эга. Уларнинг дастлабки тўлови давлат ҳисобидан, қолгани эса имтиёзли кредит асосида берилган.
[gallery-27108]
– Ҳарбийларнинг ижтимоий ҳимояси давлатимиз учун ҳамиша устувор масала бўлиб келган. Бундан биз, ҳарбий хизматчи ота-оналари ҳам хурсандмиз, – деди янги уй эгаси Жўрабек Олимовнинг отаси Набижон ака Хушвақтов. – Биз Қашқадарёда яшаймиз. Энди ўғлим, келин ва набиралар олдига бемалол келиб турамиз.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/SFngZwkeP4I" title="Harbiylarga yangi uy kalitlari topshirildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов,
Муқимжон Қодиров, (видео, сурат), ЎзА