Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийларга хизмат уйлари топширилди
12:18 / 2025-12-07

Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаётган чегарачи ўғлонлар ва уларнинг оила аъзолари учун янги хизмат хонадонлари фойдаланишга топширилди .

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Вилоят ҳокими чегарачиларнинг машаққатли ва шу билан бирга шарафли хизматларини юқори баҳолаб, уларнинг оила аъзолари билан биргаликда муносиб тарзда, тинч-тотув истиқомат қилиши ҳамда юрт ҳимояси йўлида самарали фаолият олиб бориши учун давлатимиз томонидан барча шарт-шароит ва қулайликлар яратилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Уй ҳовлисида байрам шукуҳи. Бир - бирига жўр бўлаётган карнай-сурнай оҳанглари остида ортда қолган йиллар сарҳисоби-ю кеча ва бугунни қиёсий таққослаш имконига эга бўлган фахрийлар ҳам ўз сўзларида мамлакатимизда ҳарбийларнинг ижтимоий ҳимоясини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳавас қиларли даражада эканини алоҳида эътироф этдилар. 

—Маълумки, сўнгги йилларда Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони бошчилигида ўз бурчини сидқидилдан адо этаётган юрт ҳимоячиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида ҳарбий хизматчиларни замон талаблари асосида барпо этилаётган уй-жойлар билан таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, —дейди мехнат фахрийси Раҳимбой Матрасулов. 

—Ана шундай бунёдкорлик ва яратувчанликни бугун мана шу хизмат уйлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин. 

Замонавий лойиҳалар асосида бунёд этилган мазкур иншоот шинам ва барча қулайликларга эгалиги билан эътиборли. 

—8 декабр Ўзбекистон Республикаси Конститусияси байрами арафасида хизмат хонадонларининг калитлари топширилганидан жуда хурсандмиз, —дейди ҳарбий хизматчи Аббос Музаффаров. 

— Бу юксак эътибор ўз ўрнида бизда Ватанимизнинг ҳар қарич тупроғини кўз қорачиғимиздек асраб-авайлаш, юрт тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш масъулиятини янада орттиради.

[gallery-26605]

Албатта, бундай бахт қўрғонлари ҳарбийларимизнинг кучига куч қўшиб, сергаклигини янада мустаҳкамлайди. Оила бекаларининг кундалик ҳаётини енгиллаштириб, фарзандларининг бекам-у кўст камол топишларини таъминлашга хизмат қилади. 

Аҳмаджон Шокиров, 
Беҳзод Саидов (сурат), 
ЎзА мухбирлари