Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийларга таълим бериш — масъулиятли! (+видео)
19:35 / 2024-01-15

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш - устувор вазифа! Мамлакатимиз келажагини белгилашда шижоатли, қатъий, мақсадни аниқ қўйиб, шу асосда ҳаракат қилаётган ёшларнинг ўрни катта. Келажак эгаларининг баркамол бўлиб вояга етиши, илму фан, замонавий техника ва технологияларни пухта эгаллаши, давр талаблари асосида таълим ва тарбия олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун етарлича шароитлар муҳайё.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш, бу борадаги таълим-тарбиявий ишларга мамлакатимиз фуқароларини, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада фаол жалб этиш ва ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июнь ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси таркибида принципиал янги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ташкил этилди. 

Дарҳақиқат, ватанпарварлик ёшларда фуқаролик бурчи, шахсий масъулият ҳисси, Ватан тақдирига дахлдорлик туйғусини, фаол ҳаётий позиция ва қатъий эътиқодини, касбий маҳоратини шакллантирадиган қудратли воситадир. Бундан унумли фойдаланган ҳолда ёшларимизда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, Она-юрт тақдири учун масъулият туйғусини мустаҳкамлаш, уларни ўз касбига садоқатли ва ҳар томонлама етук кадрлар этиб тарбиялаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўришимизни тақозо қилмоқда.

Ҳарбийларни тарбиялаш, уларга илм беришдек масъулиятли вазифани бажараётган мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Наргиза Эшматова билан мактаб фаолияти, илм билан тарбия уйғунлиги ҳақида суҳбатлашдик.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/kgxNQul2Vww" title="" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА