Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийлар “Заковат”да беллашди
16:50 / 2025-01-10

Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган вазирлик ва идоралари, уларнинг тизимидаги олий таълим муассасалари ходимлари ҳамда курсантларидан тузилган жамоалар ўртасида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган “Заковат” интеллектуал мусобақаси ҳар жиҳатдан байрамона кечди. 58 та жамоа иштирокида ўтган қизиқарли ва мантиқий савол-жавобларга бой мусобақа Ватанимиз ҳимоячиларига тафаккур этиш имконини берди.

Тегишли давлат ташкилотлари, вазирликлар, идоралар ҳамда уларнинг тизимидаги олий таълим муассасалари ходимлари, курсантлар ўз билим ва зукколикларини намойиш этган “Заковат” интеллектуал ўйинида Ички ишлар вазирлигининг “Генералиссимус” жамоаси ғолибликни қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин Миллий гвардиянинг “Фаворит” жамоасига, учинчи ўрин эса Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Офицерлар” жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Т.Рўзиев, ЎзА