Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийлар ва ёшлар учрашуви
12:05 / 2025-01-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Республика Маънавият ва маърифат маркази Когон туман бўлинмаси ташаббуси билан “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шоири остида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, туман Мудофаа бўлими, “Ветеран” жамияти аъзолари, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакиллари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, маҳаллаларнинг уюшмаган ёшлари, ҳарбий қисм хизматчилари ҳамда Ватан сарҳадларида хизмат бурчини адо этган фахрийлар иштирок этди.

[gallery-21179]

Тадбирда юртимизда ёшлар учун яратилган имкониятлар, ёшларнинг маънавий-руҳий камолоти, жамиятимиз бугуни ва келажак ҳаётида уларнинг тутган ўрни ҳақидаги маърузалар, ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар, аскарларнинг ҳарбий тайёргарлиги, ўқув машғулотлари жараёнлари, ҳарбий касб масъулияти хусусида сўз юритилди.  

Ҳарбий қисм аскарларининг ҳарбий техника ва жанговар қуроллардан фойдаланиш борасидаги кўргазмали чиқишлари, ёшлар билан ўтказилган мулоқот ёш авлодда ҳарбийликка бўлган қизиқишни, она Ватанга муҳаббат ва садоқатни янада юксалтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА