English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди
17:00 / 2023-01-21

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 14 декабрь кунги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси таъминланмоқда.

– Кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тор мутахассислик бўйича шифокорлари билан ҳамкорликда Шимолий-ғарбий ҳарбий округи ҳамда Нукус туманидаги ҳарбий қисм ҳарбий ходимлари ва уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикда ўтказилди, – дейди “Соғлом авлод учун” фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори Оразгул Ембергенова. – Жумладан, замонавий диагностика ва даволаш-тиббиёт ускуналаридан фойдаланган ҳолда 132 нафар туғиш ёшидаги аёлга,  70 нафар болага, 26 нафари ўсмирга, жами 228 нафар ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзосига тиббий ёрдам кўрсатилди.

Тадбир доирасида “Қизлар гигиенаси”, “Ёшларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибати”, “Она ва бола скрининги давлат дастури” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА