English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийлар ва талабалар “Заковат”да беллашди
16:55 / 2025-01-10

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида ҳарбий хизматчилар ва талаба ёшлар жамоалари ўртасида “Заковат” интеллектуал беллашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги – Ватан ҳимоячилари куни олдидан ўтказилган беллашувда Андижон шаҳридаги ҳарбий қисм аскарлари ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари жамоалари билим, иқтидорларини намойиш этди. 

Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган “Заковат” беллашуви муддатли ҳарбий аскарлар ва талаба ёшларнинг билим, интеллектуал салоҳияти, эркин фикрлаш ҳамда тафаккур дунёсини янада бойитишга хизмат қилди. 

Қизиқарли баҳслар асосида ўтган беллашувнинг ғолиб ва иштирокчи жамоалари муносиб рағбатлантирилди. 

Якунида иқтидорли ёшлар томонидан саҳна кўринишлари, маданий тадбир намойиш этилди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари