Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийлар учун хизмат уйлари
16:54 / 2022-01-23

Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳудудидаги давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчилари учун намунавий лойиҳа асосида қурилган уй-жой ҳамда 25 ўринли болалар боғчаси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов сўзга чиқиб, Президентимиз раҳнамолигида мамлакат Қуролли Кучлари тизимини такомиллаштириш, ватан тинчлиги, халқ осойишталиги ва сарҳадлар дахлсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлади. 

Ўзига хос ҳарбийлар шаҳарчасининг очилиш маросими катта тантанага айланди. Тадбирда  давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм чегара постларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларга хизмат уйлари калитлари, шунингдек, қимматбаҳо совғалар топширилди.

 Рамзий лента қирқилиб, йиғилганлар хонадонларда яратилган шароитлар билан танишди.

– Бизнинг оиламиз учун ажратилган хонадонда барча қулайлик муҳайё, – дейди майор Орифжон Пармонов. – Шароитлар шаҳарникидан қолишмайди. Мажмуада спорт иншоотлари ва майдончалари ҳам барпо этилгани фарзандларимизнинг соғлом вояга етишига хизмат қилади. Бунинг учун биз, чегарачилар Президентимиздан миннатдормиз. 

 Тўлқин Аҳмедов раҳбарлигидаги “Ҳасан Улуғбек қурилиш” МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилган бунёдкорлик ишларига қарийб 4 миллиард сўм маблағ сарфланган. Шу куни мутасаддилар вилоят чегараолди ҳудудидаги барча ҳарбий қисм ҳамда постларда бўлишди. Уларда ҳарбийлар, шахсий таркиб оддий аскарлар учун яратилган шароитни янада яхшилаш юзасидан масъул мутасаддиларга топшириқ ва тавсиялар берилди.

[gallery-5543]

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА