Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийлар учун китоб ёзиш осон эмас (+Видео)
10:57 / 2024-09-15

Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Янгийўл шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими ҳамкорлигида 4-сектордаги оталиққа олинган ёшлар билан "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

Мулоқот давомида мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг илм олиши, касб-ҳунар ўрганиши учун яратилган шароитлар хусусида сўз юритилди.  

Шунингдек, Миллий гвардия марказий девони масъул офицерлари ва Янгийўл шаҳар Маънавият ва маърифат маркази томонидан 10-сонли умумтаълим мактабида “Мен ҳам ҳарбий бўламан” деб номланган китоб тақдимоти ўтказилди.  

Тадбирда иштирок этган мазкур китоб тарғиботчилари ушбу китобнинг ёшларнинг ватанпарлик руҳида улғайиши учун нақадар аҳамиятли эканини таъкидлади. Улар китобнинг ҳар бир бобида воқеликларнинг қандай усталик билан ёритилганини сўзлаб берди.  

Ахир ҳарбийлар учун китоб ёзиш осон эмас. Бунинг учун ёзувчи тарихий саркардаларнинг ҳаёти, босиб ўтган йўллари, ўзига хос ҳарбий усуллари ҳақидаги маълумотларни чуқур билиши лозим.  

Мазкур китоб устида иш олиб борган мутахассислар манбаларнинг ишончлилигини таъминлаш учун буюк саркардаларнинг босиб ўтган йўллари бўйлаб экспедициялар ўтказилганини сўзлаб берди.  

Китобни ёшлар орасида оммалаштириш мақсадида QR-коддан фойдаланиб, мобиль қурилмалар орқали видео қўлланмаларни томоша қилиш имконияти яратилган.

Шунингдек, тадбир давомида ўқувчилар учун Қўриқлаш бош бошқармаси ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан концерт дастури ташкиллаштирилди.

Куннинг иккинчи ярмида Янгийўл шаҳар Лаззат маҳалласи ҳудудида жойлашган 12-умумтаълим мактабида 2-секторга қарашли маҳаллаларда оталиққа олинган ёшлар ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказилди.  

Миллий гвардия ашула ва рақс ансамбли жамоасининг концерт дастури намойиш этилди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/skjDqmmPYD4?si=QtlqEeDJtjiXxus2" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова,

ЎзА