Ҳарбийлар ўртасида ватанпарварлик мусобақаси ташкил этилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида курсантлар ўртасида “Ватан – улуғ, бурч – муқаддас!” шиори остида спортнинг мини футбол, тош кўтариш ҳамда эстафета югуриш турлари бўйича мусобақа ўтказилди.
Курсантлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний тайёргарликни мустаҳкамлаш, жамоавий ҳамжиҳатликни кучайтириш ҳамда уларда ватанга садоқат ва хизмат бурчига масъулият туйғуларини янада юксалтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда иштирокчилар ўзларининг интизом, ирода ва жисмоний салоҳиятни намоён этиб, беллашувлар юқори спорт руҳи ва соғлом рақобат муҳитида ўтди.



Мусобақа натижаларига кўра, мусобақаларда фаол иштирок этган курсантларга ва ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА