Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийлар оиласи учун байрам ташкил этилди
18:13 / 2025-12-31

Янги йил байрами муносабати билан "Янги йилда янги орзулар" шиори остида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ҳамда фарзандлари учун байрамона тадбир ташкил этилди.

Ватанимиз тинчлиги ва халқимиз хавфсизлигини таъминлаш йўлида кеча-ю кундуз фидокорона хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар оилаларига юксак эътибор ва эҳтиром кўрсатиш, айниқса болажонларга янги йил қувончини улашиш мақсадида ташкил этилган тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг садоқатли хизматидаги энг муҳим жиҳатларидан бири, бу уларнинг оила-аъзолари сабр-тоқат билан уларни қўллаб-қувватлашларида эканлиги ва бу фазилат эса юксак эътирофга лойиқ экани таъкидланди.

Тадбирни академия бошлиғи юридик фанлари доктори профессор, полковник Музаффаржон Мамасиддиқов сўзга чиқиб, ўз нутқида Президентимиз ташаббуслари билан 2026-йил мамлакатимизда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилинганини қайд этиб, ушбу ташаббус маҳаллаларда ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш, оила қадриятларини асраш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини эътироф этди.

Байрам дастури доирасида болалар учун театрлаштирилган саҳна кўринишлари, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги чиқишлар, қўшиқ ва рақслар намойиш этилди.  

Тадбирнинг энг қувончли лаҳзаларидан бири қорбобо ва қорқизнинг ташрифи бўлди ва улар болажонларга янги йил совғаларини улашишди. Бу эса тадбир иштирокчиларига, айниқса болажонларга кўтаринки кайфият ва унутилмас таассуротлар бағишлади.

Мазкур байрам тадбири Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларига бўлган доимий ғамхўрлик, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва маънавий-маърифий ишларнинг изчил давом эттирилаётганининг ёрқин намунаси бўлди.

Гулноза Бобоева, ЎзА