Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир
14:33 / 2022-08-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилояти Когон шаҳридаги “Темирйўлчилар” маданият ва истироҳат боғи йиғилиш залида Ўзбекистон Республикаси ИИБ Қоровул қўшинларига қарашли 7536-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда бугунги кунда интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларнинг  ёмон оқибатлари юзасидан маърузалар тингланди. Ёш авлодни эзгу қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, аждодларимизнинг бой маънавий меросини асраб-авайлаш ҳар бир фуқаронинг асосий бурчига айланиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун бадиий китоблар кўргазма савдоси ташкил этилди.

[gallery-8170]

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат),ЎзА