Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийлар фаолияти муҳокама қилинди
16:16 / 2023-10-31

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида “Ҳарбий хизматчиларнинг касбий-амалий тайёргарлиги методикасини такомиллаштириш усуллари: муаммо ва ечимлар” мавзуида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Ҳарбий хизматчиларнинг касбий-амалий тайёргарлиги бўйича учрайдиган муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ечими тўғрисида асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Жамоат хавфсизлиги университети, ИИВ академияси, Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази  масъуллари, профессор-ўқитувчилар, ҳарбий хизматчилар ҳамда курсантлар иштирок этди.  

Анжуманни академия бошлиғи, генерал-майор Равшан Ҳайдаров очиб, юртимиз тинчлигини, осойишта ҳаётимизни асраб-авайлашда Ватан ҳимоячиларидан, яъни ушбу шарафли касб эгаларидан профессионаллик билан бирга, юксак жисмоний сифатлар ҳам талаб этилиши таъкидланди.  

Бу борада Академияда ҳам ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратилиб, моддий техник база мустаҳкамланмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, ҳарбий хизматчилар халқаро ва республика миқёсида ўтказилаётган спорт мусобақаларида юқори натижаларни қўлга киритмоқда.  

Анжуманда ана шулар ҳақида сўз юритилиб, соҳада мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, илмий муҳокама этиш, ҳал этиш йўллари бўйича асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.  

Якунда Академия томонидан ташриф буюрган меҳмонларга ҳамда фаол иштирокчиларга ташаккурнома, сертификат ҳамда эсдалик совғалари топширилди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА