Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийлар билан бир кун
15:22 / 2022-01-11

Андижон вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси “Ҳарбийлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида вилоятдаги ҳарбий қисмларда бўлиб, ҳарбий хизматчилар ҳаёти билан яқиндан танишмоқда, улар иштирокида маданий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни олдидан театр ижодий жамоасининг бир гуруҳ ташаббускор актёр ва актрисалари Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда бўлиб, ҳарбийлар билан биргаликда маънавий-сиёсий, жанговар тайёргарлик ўқув, шунингдек, ўқ отиш машғулотларида иштирок этди.  

– Ҳарбий қисмга ташрифдан мақсад уларни яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни билан қутлаш, – дейди Андижон вилояти Қўғирчоқ театри директори Ҳилола Зияева. – Қолаверса, уларнинг ҳаёти, Ватан ҳимояси йўлидаги машаққатли хизмат жараёнлари билан танишишдир.  

[gallery-5401]

Ҳарбий қисмда театр ижодий жамоаси актёрлари иштирокида ўтказилган маданий тадбирда тинчлик, юрт ҳимояси, она Ватан мадҳи, ҳарбийларни улуғлаш мавзусидаги куй, қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Айниқса, ижодий жамоа томонидан ўтказилган “савол-жавоб", “топишмоқ топиш”, “тез айтиш” сингари турли қизиқарли ўйинлар ҳарбийларга кўтаринки кайфият улашди.

 

Ф. Убайдуллаев,  
З. Умрзоқов (сурат), ЎзА