Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий ёрдам масаласи ва халқаро конференция ўтказиш таклифи...
15:51 / 2023-03-10

Россия-Украина

АҚШ Президенти Жо Байден 23 мартда Оттавага ташриф буюриб,  Канада Бош вазири Жастин Трюдо билан Украинага ёрдам бериш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.

Кеча эса Америка раҳбари Жо Байден ва Финляндия етакчиси Саули Ниинистё Вашингтонда Украинани қўллаш, шунингдек, НАТОнинг кенгайиши масалаларини кўриб чиқдилар, дейилади матбуот учун хабарда.  

Қўшма Штатлар Бош котиби Энтони Блинкен бугун бўладиган G7 вакилларининг учрашувида қатнашади. Унда Украина энергетика инфратузилмасини қайта тиклаш масалалари кўриб чиқилади, дейилади ТИВ матбуот учун тарқатган хабарда.

Кеча Блинкен Франция Ташқи ишлар вазири Катрин Колонна билан бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида Ғарбнинг Украинанинг дон шартномасини амалга оширишда кўмак бериш билан боғлиқ масалани муҳокама қилган. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс маълум қилди.

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Украина атрофидаги зиддият ҳақида гапира туриб, "инсоният ҳали ҳеч қачон учинчи жаҳон урушига бунчалик яқин келмаган эди”, деди.  

Украина АҚШ ва Германия ваъда қилган иккита ҳаво ҳужумидан мудофаа “Patriot”идан биттасини олди, деб хабар берди “Financial Times” газетаси.

Польша Мудофаа вазири Мариуш Блашакнинг маълумотига кўра, Украинага “Leopard 2” танкини етказиб берди. Шунингдек, украиналик танкистларни ўқитиш жараёни ҳам ниҳоясига етди, деб қўшимча қилди у.

Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба “Шимолий оқим” газ қувурларининг қўпорувига мутлақо алоқасиз, деб баёнот берди.  

“Исботсиз турли таъналар тарқатиш душманликдан бошқа нарса эмас. Барчани қувурларни портлашиш юзасидан олиб борилаётган тергов ишларини тугашини кутишга чақираман”, деди вазир “La Repubblica” газетасига берган интервьюда.

Президент Владимир Зеленский “СNN”  телеканали мухбири билан билан суҳбатда Ғарбдан олган узоққа отадиган қуроллардан Россия ҳудудини нишонга олишда фойдаланилмайди, деди.

“Бизни рус ерлари қизиқтирмайди”.

Шу билан бирга, Украина ҳеч қандай шароитда ҳам Россия етакчиси билан музокаралар олиб боришга тайёр эмас, деди Зеленский.

Украина можароси ЕИнинг кенгайиши ва ҳарбий Болқон давлатларининг унга қўшилиши жараёнини тезлаштириши мумкин, деб баёнот берди Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сийярто.

Украина Мудофаа вазири Алексей Резников Стокгольмда ЕИ мудофаа вазирларининг норасмий йиғилишида қурол-аслаҳа учун Киевга ажратилган бир миллиард евронинг оз эканини ва уни тўрт баробарга кўпайтириш таклифи билан чиқди.  

Франциянинг парламентдаги “Миллий бирлашув” фракцияси етакчиси Марин Ле Пен Украина атрофидаги зиддиятни ҳал этиш учун халқаро конференция ташкил этиш таклифини илгари сурди.  

“France Inter” радиоси “Франция бу ишда ташаббус кўрсатиши ва ташкилотчи бўлиши керак”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.  

Унинг фикрича, “агар НАТО Украина атрофида туриб инқирозга қўшилса, дунё уруши бошланиб кетади”.

Молдованинг собиқ Президенти Игорь Додон мамлакатининг Украина зиддиятига қўшилиб қолишидан ҳукуматни огоҳлантирди.

“Қўшни давлатдаги ҳарбий можарога аралашиб қолинса, у фожиавий оқибатлар келтиради”, деди у.  

Ўтган йили Россия ва Украина ўртасидаги қўлга тушган асирларни алмашиш жараёни Саудия Арабистони валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ас-Сауд назоратида амалга оширилди. Бу ҳақда Подшоҳлик ТИВ раҳбари Фейсал бин Фархан Ас-Сауд маълум қилди.  

“Биз доим бу можаронинг тезроқ якун топишини истаймиз. Биз икки томон билан ҳам тинч йўл билан уни ҳал этиш чораларини ишлаб чиқишга тайёрмиз”, деди вазир.  

Аброр ХОН, ЎзА