Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий хизматга саралаш жараёнлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда
14:58 / 2026-03-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармасида муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшларни саралаш жараёнлари юқори савияда ташкил этилмоқда. Унда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда республикадаги куч тузилмалари раҳбар ходимлари иштирок этиб, жараёнларнинг шаффоф ва адолатли тарзда, белгиланган тартиб асосида ўтказилишини таъминламоқда.

Саралашнинг дастлабки босқичида чақирилувчилар малакали тиббиёт ходимлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Унда ёшларнинг умумий соғлиғи, жисмоний ривожланиш даражаси, турли касалликларга мойиллиги ҳамда ҳарбий хизматни ўташга яроқлилик ҳолати ҳар томонлама ўрганилмоқда.

[gallery-28070]

Замонавий рақамли тиббий асбоб-ускуналар ва илғор диагностика усулларидан фойдаланилаётгани кўрик натижаларининг аниқ ва холис бўлишини таъминламоқда. Ҳар бир чақирилувчи индивидуал ёндашув асосида текширувдан ўтказилиб, унинг саломатлиги бўйича тегишли хулоса чиқарилмоқда.

Тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган ёшлар билан чақирув комиссияси аъзолари томонидан суҳбатлар ҳам ташкил этилмоқда. Унда уларнинг маънавий-ахлоқий фазилатлари, дунёқараши, Ватанга садоқати, касбий қизиқишлари ҳамда келгусидаги режалари ўрганилмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА