Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун шароит яратилади
Бухоро вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамза Эллиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Олот, Қоракўл ҳамда Ромитан туманларининг қўшни Туркманистон билан туташ чегара масканларида бўлди. Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш, улар учун сифатли таълим-тарбия муҳитини яратиш имкониятлари ўрганилди.
Ишчи гуруҳ томонидан Олот ва Қоракўл чегара масканлари ҳудудида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнини замонавий талабларга мос ташкил этиш бўйича амалий-методик ёрдам кўрсатилди. Педагог кадрларга таълимни ташкил этиш, ўқув-тарбиявий жараёнларни режалаштириш ва болалар ривожланишини баҳолаш юзасидан тавсиялар берилди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги “Мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти масъулларга тушунтирилди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири