Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Қўлдошев байрам муносабати билан фахрийлар, ҳарбий хизматчилар ва хизматчиларни қизғин қутлади.


Тадбир доирасида Президентимизнинг тегишли фармонига мувофиқ давлат мукофотлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси”, “Тўмарис”, вазирликнинг “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишонлари, эсдалик қўл соати ва нишони, “Фахрий ёрлиқ” ва офицерларга набатдаги ҳарбий унвонлар тантанали топширилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида ФВВ академияси оркестри томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларга юқори кайфият бағишлади.


Якунда қутқарувчиларнинг мураккаб иш кунлари ва уларнинг фавқулодда вазиятларда кўрсатган жасоратига бағишлаб, Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда суратга олинган “Қутқарувчи” ҳужжатли фильми намойиш этилди.
Фильмда сўнгги йиллардаги энг йирик фавқулодда вазиятлар хроникаси ҳамда қутқарувчилар томонидан уларни бартараф этиш жараёнлари акс эттирилган.


Гулноза Бобоева, ЎзА