English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий хизматчилар янги хизмат биноси ва уйга эга бўлди
15:14 / 2024-01-03

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Уйчи туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли взводнинг янги биноси ҳамда ҳарбий хизматчилар учун бунёд этилган замонавий турар-жой фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда вилояти ҳокими, ҳарбий- маъмурий сектор раҳбари Шавкат Абдураззоқов иштирок этиб, ҳарбийлар, уларнинг оила аъзоларини қўшалоқ шодиёна билан самимий табриклади.

[gallery-15311]

Янги хизмат хонадонлари калитлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Рамзий лента қирқилгач, меҳмонлар бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.

Таъкидлаш керак, мазкур ҳарбий қисмда 4 қаватли 36 хонадондан иборат турар-жой, маъмурий бино, кинология, отхона, мини стадион, омборхона ва бошқа қўшимча бинолар қуриб битказилди.

ЎзА фотомухбири Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар