Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий хизматчиларига Жиззах вилояти Жиззах шаҳридаги “Олмазор” массивида янгидан қурилган 50 хонадоннинг калитлари топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, меҳнат ва Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар миллий армиямизнинг салоҳиятини ҳар томонлама ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бераётгани, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида замонавий лойиҳалар асосида қурилган уй-жойлар билан таъминланаётгани таъкидланди.
[gallery-12266]
Сўнгра ҳарбий хизматчиларга янги уй калитлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Тадбирнинг расмий қисмидан сўнг, таклиф қилинганлар янги ва шинам уйларни қабул қилиб олган ҳарбий хизматчилар уйларига кириб, яратилган шароитлар билан танишди ҳамда уларга оилавий бахт ва омад тилади.
А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА