Ҳарбий хизматчилар учун касбий тайёргарлик курслари йўлга қўйилди
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Тошкент шаҳар Илғор касбий маҳорат техникумида қисқа муддатли касбий ўқув курслари ташкил этилди.
Мазкур ўқув курслари давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 13 январь куни ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилмоқда.
Ўқув курслари доирасида аскарлар сартарошлик, компьютер графикаси, маиший техникаларни таъмирлаш, чилангар-сантехник йўналишлари бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўлмоқда.


Мазкур тадбир ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий салоҳиятини ривожлантириш ҳамда давлат раҳбари томонидан белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган.
Гулноза Бобоева, ЎзА