Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий хизматчилар учун амалий машғулотлар ўтказилди
17:21 / 2025-12-09

Шимоли-ғарбий ҳарбий округда ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлик машғулотлари сифатини ошириш ҳамда касбий маҳоратини юксалтириш борасида бўлинмалар билан ўқув режасига мувофиқ комплекс амалий машғулотлар ташкил этилди.

Нукус гарнизонидаги кичик дала ўқув майдонида ҳарбийлар хавфсизлик қоидаларига амал қилинган ҳолда кўргазмали ўқув нуқталари, қўл жанги йўлаги, чавандозлар майдони ва жанговар бошқарув бўйича назарий билимларини мустаҳкамлашди.

Қўл жанги бўйича машғулотлар шахсий таркибнинг жипслигини, жамоанинг руҳий-психологик  ҳамда жисмоний чидамлиликларини мустаҳкамлади. Шунингдек, иштирокчилар турли ўқув нуқталарида  кўникмаларга эга бўлишди. Шунингдек, тактик вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш ва ўзаро мувофиқликда ҳаракат қилиш, биринчи тиббий ёрдам  кўрсатиш амалиётларини бажаришди.

Шу билан бирга, ҳарбий хизматчиларнинг тоғ тайёргарлиги бўйича малакаси, учувчисиз учар аппаратлар, тактик тиббий тайёргарлик, жанговар учлик ва жанговар тўртлик машғулотлари орқали касбий маҳорати оширилди. Ушбу комплекс машғулотлар бўлинмаларнинг реал жанговар шароитларда самарали ҳаракат қилиш, мудофаа вазифаларини аниқ ва ишончли бажариш салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири