Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий хизматчилар фарзандларига ўқишга кириш учун тавсияномалар топширилди 
16:55 / 2024-05-28

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари фарзандларига квота асосида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига ўқишга киришлари учун тавсияномаларни топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, фарзандларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди. 

Тадбирни академия бошлиғи Равшан Ҳайдаров очиб берди. Мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, сўнгги йилларда ёшларимиз учун яратилаётган имконият ва шарт-шароитлар дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этиб келинаётгани таъкидланди. 

Шунингдек, Президентимизнинг 2018 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Якунда тавсияномалар ўз эгаларига топширилди. Академия Оркестр жамоаси ва таклиф этилган санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар тадбирга байрамона кайфият бағишлади. 

Гулноза Бобоева, ЎзА