Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий хизматчилар Бухоро бўйлаб саёҳат қилди
11:15 / 2021-06-29

Бухоро гарнизонидаги ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчилари дам олиш куни Бухоро бўйлаб саёҳатда бўлди.

Ҳарбий хизматчилар Бухоро шаҳридаги Минораи Калон, Лаби Ҳовуз мажмуаларида бўлди. Шунингдек, Арк қўрғонидаги музейнинг экспонатларини томоша қилди.  

– Мен Бухородаги обидаларни кўриб буюк тарихимиз ҳақида маълумотга эга бўлдим, – дейди Тошкент вилояти Зангиота туманилик муддатли ҳарбий хизматчи Миржалол Мирхакимов. – Ота-боболаримиздан қолган тарихий обидалар менда катта таассурот қолдирди. Ҳарбий хизматни ўтаб бўлганимдан сўнг, албатта оила аъзоларимни ҳам Бухоро бўйлаб саёҳат қилишга олиб келаман. Улар билан таассуротларимни ўртоқлашаман.

– Муддатли ҳарбий хизматчиларни аждодларимиз томонидан бунёд этилган тарихий меъморий ёдгорликлар билан таништириш асосий вазифамиз, – дейди взвод командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари кичик сержант Толибжон Юлдошов. – Уларнинг маънан етук, жисмонан бақувват бўлиб тарбияланишида буюк инсонлар қолдирган маънавий меросни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.  

Зариф Комилов,  

ЎзА